Жаҳон | 10:48 / 15.06.2016
6841
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Шарқий Осиёда кемалари сонини кўпайтирмоқчи

АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари 3-флоти қўмондонлиги Шарқий Осиё қирғоқларига турли вазифаларни бажариш учун қўшимча ҳарбий кемаларни жўнатмоқчи, деб хабар бермоқда ҳарбий доиралардаги манбага иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги.  

"Келгусида 3-флотнинг янада кўпроқ кемалари ҳудудга юборилади, деб маълум қилди АҚШ ҳукумати вакили махфий қолиш шарти билан. У ва яна бир мансабдор шахс кемалар бир қатор вазифаларни бажаришини маълум қилдилар, бироқ унинг деталларини тақдим қилмадилар", дейилмоқда хабарда.

Стратегик ва халқаро тадқиқотлар маркази эксперти Грег Полингнинг фикрича, қўшимча ҳарбий кемаларнинг ҳудудга юборилиши АҚШ президенти Барак Обаманинг АҚШ ҳарбий-денгиз кучларини ҳудудда мувозанатни ўрнатиш учун кўчириш режасининг бир қисми ҳисобланади.

Аввалроқ АҚШнинг кўп мақсадли атом сув ости кемаси Mississippi Осиё минтақаси бўйлаб сузиши давомида Жанубий Кореянинг Пусан портига киргани маълум қилинганди.