Жамият | 13:56 / 15.06.2016
13808
1 дақиқада ўқилади

Энг заиф суперқаҳрамон номи маълум бўлди

Бэтмен комикс ва фильмлардаги энг заиф суперқаҳрамон, дея эътироф этилди. Бу ҳақда Лестер университети талабалари беш йиллик изланишдан сўнг маълум қилишган. Таҳлил натижалари олий ўқув юрти сайтида жойлаштирилган.

Тадқиқотчилар Бэтменда бошқа суперқаҳрамонлар сингари ғайриоддий куч кўришмаган. Бундан ташқари, у томонидан қўлланиладиган нарсалар ҳаракати хавфсиз ҳисобланмайди.

Суперқаҳрамонлар орасида энг кучлиси ва ҳамма ишга қодири сифат

ида Супермен тан олинган. Жангари йўналишда эса унга яқин келадиган қаҳрамонлар сирасига Росомаха, Тор ва Мистик кирган. Энг вайронкор персонаж сифатида Қора Момақалдироқ эътироф этилган. 
Маълумот учун: Супермен ва Бэтмен Американинг DC Comics нашри комикслари қаҳрамонларидир. Бир вақтнинг ўзида пайдо бўлишган. Супермен — 1938 йилда, Бэтмен — 1939 йилда. Бэтмен илк бор 1943 йилда экранлаштирилган. Супермен эса 1948 йилда.