Жаҳон | 10:06 / 15.06.2016
13887
1 дақиқада ўқилади
Тимсоҳ Орландо шаҳридаги Диснейлендда болани сув остига олиб кетди
Американинг Флорида штати Орландо шаҳрида даҳшатли воқеа содир бўлди. Диснейленд боғи яқинидаги Grand Floridian Resort & Spa меҳмонхонаси яқинида тимсоҳ ёш болани сувга тортиб кетган, деб хабар қилмоқда TMZ. Айни вақтда, маҳаллий полиция ходимлари 2 ёшли болани қидириш ишларини олиб бормоқда.
Шериф вакили Роза Сильванинг айтишича, ваҳший ҳайвон болани боғнинг — «Етти денгиз кўли» аттракциони яқинида сувга остига тортиб кетган.
Мутахассислар ҳодиса жойини ўраб олган, болани қидириш ишлари давом этмоқда. Соҳилбўйида тез ёрдам машиналари навбатчилик қилмоқда.