Жаҳон | 01:03 / 18.06.2016
13837
1 дақиқада ўқилади
Тожикистонда уч нафар маҳбус соқчиларни отиб ташлаб, қамоқдан қочиб кетди
Тожикистон шимолидаги Хўжанд шаҳридаги тергов изоляторидан уч нафар маҳбус қочиб кетди, деб хабар беради "РИА Новости" ахборот агентлиги мамлакат ИИВ манбасига асосланган ҳолда.
"Уч маҳбус маҳаллий вақт билан 21.00да Хўжанд тергов изоляторида қуролларни олиб қўйиб, соқчиларни отиб ташлашди ва қамоқдан қочиб кетишга муваффақ бўлишди, ", — деб хабар беради агентлик.
Нашрнинг ёзишича, бутун мамлакат бўйлаб ИВВ ходимлари шошилинч чақирувга жалб этилган ва «қўлга олиш» режаси йўлга қўйилган. Батафсил маълумотлар ошкор этилмаган.