Спорт | 09:15 / 19.06.2016
5627
1 дақиқада ўқилади

Америка Кубоги: Игуаиннинг дубли Аргентинани ярим финалга олиб чиқди

Америка кубогининг чорак финалида Аргентина Венесуэла устидан 4:1 ҳисобидаги ғалабага эришди.

Ўйиннинг биринчи бўлимида Гонсало Игуаин дублга эришган бўлса, рақиблардан Луис Сейхас пенальти уриб ҳисобни қисқартириш имконини қўлдан чиқарди.

Иккинчи бўлимда Месси ўртадаги фарқни 3тага етказди. 70-дақиқада Хосе Соломон Рондон Венесуаланинг ягона голига муаллифлик қилди. Ўйиндаги сўнгги гол захирадан майдонга тушган Эрик Ламела ҳисобига ёзилди.

Ярим финалда Аргентина Эквадорни 2:1 ҳисобида мағлуб этган АҚШга қарши майдонга тушади.

Аргентина – Венесуэла 4:1 (2:0, 2:1)
Голлар: 1:0 – 8 Игуаин, 2:0 – 28 Игуаин, 3:0 – 60 Месси, 3:1 – 70 Рондон, 4:1 – 71 Ламела. 
Аргентина – Ромеро, Меркадо, Отаменди, Фунес Мори, Рохо, Фернандес, Маскерано, Банега (Биглия, 80), Месси, Игуаин (Агуэро, 74), Гайтан (Ламела, 67).
Венесуэла – Эрнандес, Гонсалес, Анхель, Вискаррондо, Фельчер, Герра, Ринкон (Веласкес, 85), Фигера, Сейхас (Аньор, 55), Рондон, Мартинес (Дель Валье, 80).
Огоҳлантиришлар: Сейхас (4), Гайтан (27), Анхель (52), Фигера (63), Рондон (77).