Спорт | 09:29 / 20.06.2016
6202
1 дақиқада ўқилади

Инглиз ва француз мухлислари Лионда муштлашдилар

Лионда инглиз футбол фанатлари француз ультраслари билан муштлашди. Иккита мухлислар тўдаси шаҳар кўчаларидан бирида тўқнаш келди. Фанатлар орасидаги даҳанаки жанг шиддат билан муштлашувга айланиб кетди. Оломон бир-бирига стул ва шиша идишлар улоқтира бошлади, муштлар "ишга солинди".

Кўп ўтмай инглиз ва француз мухлислари ўртасидаги бу тўполоннинг видеоёзуви интернетда ҳам пайдо бўлди.

Франциядаги футбол бўйича Европа чемпионати вақтида фанатлар ўнлаб тартибсизликлар келтириб чиқаришди. Бир неча мухлислар оммавий тартибсизликлар вақтида жиддий жароҳатлар олди.