Жамият | 20:00 / 22.06.2016
7231
1 дақиқада ўқилади

Америкалик “жуда ҳам тез” АҚШ почта хизматидан нолиди

Брент Грегори ўзи уйи йўлаги яқинида Amazon’дан юборилган жўнатмани кўриб қолди. Жўнатма нима учун йўлакда ётганлигини аниқлаш мақсадида у видеокузатув камераси орқали кўрдики, USPS курьери жўнатмани шунчаки йўлакка қарата отиб юборган.

Брент ўзи жойлаштирган видеога ғазабнок оҳангда шарҳ қолдирар экан, бу каби тезкор почтанинг “ўта самарали” эканлигини айтиб ўтган. Унга юборилган жўнатма эса зарар кўрмаган. Чунки қути ичида пайпоқлар бўлган.