Жамият | 14:53 / 26.06.2016
18413
2 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳридаги 26-июнь кунидаги Хатмоналар

Бугун Муборак Рамазон ойининг 21-кунидир. Ушбу мунаввар кечада ҳам Тошкент шаҳри жоме масжидларда Қуръони Карим хатмонаси яъни, Каломуллоҳнинг сўнгги суралари ўқилиб, чин ихлос ила дуолар қилинади, деб ёзади vakillik.uz сайти.

26-июнь, Якшанба куни Тошкент шаҳридаги қуйидаги масжидларда Қуръони Карим хатмонаси якунига етади:


1. “Минор” жоме масжиди. (Манзил: Юнусобод тумани, Минор маҳалласи Минор берк кўчаси 1-уй. ) Масжид имом-хатиби -  Анвар қори Турсунов. Қорилар: Неъматов Жаҳонгир, Абдулмажидов Ҳасанхон, Қобулов Абдулбосит. 

2. “Ҳувайдо” жоме масжиди. (Манзил: Шайхонтоҳур тумани, Хувайдо 2-тор кўча 49а-уй.) Масжид имом-хатиби -  Жўраев Фарҳод. Қори: Муҳиббуллаев Саид Муҳаммадхон Довудхон ўғли.

3. “Имоми Аъзам” жоме масжиди. (Манзил: Яшнобод тумани Висол кўчаси, 90А уй.) Масжид имом-хатиби - Абдусатторов Абдулазиз. Қорилар:Абдураҳмонов Маъмур, Холмирзаев Убайдуллоҳ.

4.“Раҳимжон ҳожи ота” масжиди. (Манзил: Яккасарой тумани, Академик Сирожиддинов кўчаси, 48 уй.) Масжид имом-хатиби Мақсудов Баҳром. Қорилар: Мақсудов Баҳром, Лутфиллаев Хамидилло, Кодиров Орифжон.

5.  “Сирож солиҳ” жоме масжиди. (Манзил: Олмазор тумани, «Умид» маҳалласи, Юнусова кўчаси 21а-уй.) Масжид имом-хатиби Болбеков Ботир. Қори: Рахимов Абдулборий. 

Сурат vakillik.uz