Жаҳон | 01:02 / 30.06.2016
6104
1 дақиқада ўқилади

Қутқарувчилар Уэльс тоғларида йўқолиб қолган барча болалар гуруҳини топишди 

Қутқарувчилар гуруҳи Уэльс жанубида жойлашган Брекон-Биконс миллий боғи ҳудудидаги тоғли ерда адашиб қолган болалар гуруҳининг барчасини топишга муваффақ бўлди, деб хабар қилади ОАВ.

26 нафар ўсмирнинг бир қисми тоғдан Аберкраве қишлоғигача тушиб олишга улгурди, қолганлар эса ҳали ҳам йўлда. 

Мактаб ўқувчилари Эдинбург герцоги мукофоти дастури бўйича тоққа кўтарилиш шартида иштирок этишган. Мазкур танлов доирасида ёшлар ҳар томонлама ривожланиш учун бир қатор топшириқларни бажаришига тўғри келади.