Жаҳон | 12:28 / 01.07.2016
10856
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда ҳибсга олинганлар Россия ҳарбий қисмини кўз остига олишган

30 июнь куни Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятида ўтказилган махсус амалиёт чоғида қўлга олинган экстремистлар, Балхаш шаҳрида жойлашган Россия ҳарбий қисмига ҳужум уюштиришни режалаштирган. Бу ҳақда, РИА «Новости» агентлиги мамлакат миллий хавфсизлик тузилмаларига алоқадор манбасига асосланган ҳолда хабар қилмоқда. 

«Улар Россия ҳарбий қисмига ҳужум қилишгач, Сурияга кетмоқчи бўлишган», — деб маълум қилган агентлик манбаси. 

Айни вақтда, мазкур маълумотларга Россия ва Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан расмий изоҳ берилгани йўқ.

Аввал хабар берилганидек, Қозоғистонда 6 нафар экстремистдан иборат жиноий гуруҳ ушланган. 

Мавзуга оид