Спорт | 22:28 / 02.07.2016
6576
1 дақиқада ўқилади

«Манчестер Юнайтед» Гиггз билан хайрлашганини эълон қилди

«Манчестер Юнайтед» мураббийларидан бири Райан Гиггз клубни тарк этганини эълон қилди. 42 ёшли мутахассис мустақил мураббийлик фаолиятини бошламоқчи эканини билдирди.

«МЮ»да футболчи ва мураббий сифатида ўтказган 29 мавсумдан сўнг мен ғалаба қозониш сири нима эканини жуда яхши билиб олдим – ёш футболчиларга имконият бериб, чиройли ва ҳужумкор ўйин намойиш этиш.

Шунинг учун ҳам мустақил мураббийлик фаолиятини бошламоқчиман. 14 ёшимдан буён клубда эканман, уни тарк этиш мен учун осон эмас.

Ҳозирча мураббийлик фаолиятим ҳақида менда жиддий режа йўқ, бироқ барибир клубни тарк этиш вақти етган деб ҳисоблайман», – деди Гиггз.