Жаҳон | 16:24 / 02.07.2016
10072
1 дақиқада ўқилади

Москва - Самарқанд рейси салонда чекаётган йўловчи туфайли ушланиб қолди

Москва шаҳрининг Внуково аэропортида Москва-Самарқанд рейси салонда чекаётган йўловчи туфайли 1 соатга ушланиб қолди. Бу ҳақида ТАСС агентлиги Россия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари маълумотига таяниб хабар берди. 

Самолёт 1 июль куни эрталаб парвозни амалга ошириши керак эди, лекин экипаж полицияга қўнғироқ қилиб, салонда чекаётган ва борт кузатувчиларини писанд қилмаётган йўловчи тўғрисида хабар қилди. 

Воқеа содир бўлган жойга етиб келган полициячилар ўзбекистонлик қонунбузарни қўлга олишди. Ҳозирда у полиция бўлимида тергов қилинмоқда. 


 

Мавзуга оид