Жаҳон | 22:01 / 03.07.2016
13290
1 дақиқада ўқилади

Бағдоддаги теракт қурбонлари сони 165 нафарни ташкил этмоқда

3 июлга ўтар кечаси Ироқ пойтахти Бағдод шаҳрининг икки туманида содир этилган 2та портлаш натижасида қурбон бўлганлар сони 165 кишини ташкил этмоқда. Бу ҳақда INA агентлиги хабар тарқатган.

«Каррададаги портлаш туфайли ҳалок бўлганлар сони — 172 киши. Яна 168 киши жароҳатланган», — дея маълум қилган манба.

Илгарироқ қурбонлар сони 131 кишига етгани билдирилганди.

Миналаштирилган машина Каррада марказида, одамлар байрам тайёргарлиги учун бозорлик қилаётган чоғда содир этилган.

Биринчи портлашдан кейиноқ Бағдод шарқидаги бозор ҳудудида жойлашган шаршара яқинида яна бир миналаштирилган автомобиль портлаган.

Мазкур портлашлар учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди.