Жаҳон | 11:01 / 04.07.2016
9714
2 дақиқада ўқилади

АҚШ 240-марта Мустақиллик кунини нишонламоқда

Америка Қўшма Штатлари 4 июль куни ўзининг асосий умуммиллий байрами - Мустақиллик байрамини нишонламоқда. Бу йил Америка Британия ҳукмронлигидан озод бўлганига 240 йил тўлди. 

АҚШ пойтахти марказида анъанага кўра, тарих ва ватанпарварлик руҳидаги бир қатор тадбирлар амалга оширилади. Куннинг ярмида Вашингтоннинг марказий авенюсида ҳар йили ўтказиладиган икки соатлик парад намойиши бўлиб ўтади. Кўплаб оркестрлар, ҳарбий бўлинмалар, чавандозлар ва бошқа иштирокчилар Конституция-авенюсидан тантанали равишда ўтади.  

Кун ботиши билан Капитолийнинг Ғарбий майдонида Миллий парк хизмати ва Миллий симфония оркестри иштирокида ярим соатлик байрам концерти бошланади. Концерт АҚШнинг жамоат телевидениеси бўлган PBS каналида тўғридан-тўғри эфирга узатилади. Ушбу концерт доимо Пётр Ильич Чайковскийнинг "1812 йил" асари ижроси билан якунланади. 

Шунингдек бу кун Вашингтон осмонида ранг-баранг мушаклар отилиши одат тусига кирган. Бу 17 ярим дақиқа давом этади. Бироқ об-ҳаво маълумотига кўра, 4 июль куни Вашингтонда ёмғир ёғиши кутилмоқда. Шундай бўлган тақдирда, мушаклар отилиши 5 июлга кўчирилади. 

 

Фото:© AP Photo/Michael Dwyer

 

Мавзуга оид