Light | 17:57 / 04.07.2016
13306
4 дақиқада ўқилади

“Сочная долина” ўтказган акция иштирокчиси уй ютиб олди

2 июль куни Тошкент шаҳридаги Алишер Навоий номли кинотеатр залида "Сочная долина қутиси эвазига уй" промо-акциясининг 2-босқичи бўлиб ўтди. Акциянинг ҳаққонийлигини таъминлаш мақсадида совриндорлар қуръа ташлаш орқали аниқланди. 

Акция тадбирининиг бошидан охирига қадар Жаҳонгир Шаҳобиддинов бошловчилик қилди. У аввалига промо-акция ғолибларини аниқлаш маросимига ташриф буюрганларнинг кайфиятини кўтариш мақсадида навбатни мусиқали чиқишга берди ва Matin Band гуруҳи томонидан ажойиб қўшиқ тақдим этилди. Шундай сўнг промо-акция ғолибларини аниқлашга киришилди. 

Биринчи бўлиб промо-акциянинг 2-босқичи ғолиблари “Сочная долина” ТМ савдо белгиси остида ишлаб чиқарилган махсус футболкаларга эга бўлишди. Акциянинг барча ғолиблари шу тарзда қуръа ташлаш йўли орқали аниқланиб, 2 босқичда қуйидаги қимматбаҳо совринлар ўйналди. 
- Махсус “Сочная долина” ТМ  савдо белгиси остида ишлаб чиқарилган футболкалар-500 дона;
- Artel компанияси томонидан ишлаб чиқарилган тарози- 2 дона;
- Ўзбекистон ҳудудида жойлашган “Чарос” дам олиш масканига йўлланма-1 дона;
- Блендер - 1 дона;
- Мультиварка (Artel) – дона;
- Ошхона комбайни (Artel) – 1 дона; 
- Уяли алоқа телефони (General Mobile) - 1 дона;
- Планшет (Artel) - 1 дона;
- Canon русумли фотоаппарат - 1 дона; 
- Велосипед - 1 дона;
- Телевизор (Artel 32) - 1 дона;
- Телевизор (Artel 42) - 1 дона.

Ўйналган совринларнинг барча эгалари билан тўғридан-тўғри телефон қўнғироғи орқали боғланилиб, уларнинг ғолиб бўлгани билдирилган ҳолда 4 июль куни совринларни олиб кетиш мумкинлиги айтилди. 

Акциянинг бош соврини, яъни уй Андижон вилоятида истиқомат қилувчи промо-акция ғолиби, +998хх-78х-хх-60 абоненти эгасига насиб этди. 

Акция тадбирида хонанда Улуғбек Раҳматуллаев меҳмон бўлиб, ғолибларни табриклаш баробарида ўз ижросидаги қўшиқ билан йиғилганларга кўтаринки кайфият бағишлади. 

Шунингдек, ёш ижрочилардан ташкил топган “Алладин” гуруҳи томонидан акция тадбирининг бошидан охирига қадар ажойиб қўшиқ ва рақс саҳналари тақдим этилди. 

"Сочная Долина” ёз мавсуми совринларига эга бўлишни истасангиз, қуйидаги кўрсатмаларга амал қилинг:

1. "Сочная Долина" 1L савдо белгиси остидаги харид қилинг. 
2. Қути сиртидаги промо-кодлар яширинган қисмини эҳтиётлик билан ўчиринг. 
3. Промо-кодларни қисқа 1965 рақамларига смс тарзида йўлланг ёки promo.intersok.uz сайти орқали рўйхатдан ўтиб, промо-кодларни махсус сайт орқали киритинг. 
4. Қутининг промо-кодлари билан кесиб олинган қисми (Промо-Стикер)ни эса ўзингизда сақлаб қўйинг ва  ғолиб эгалари аниқланадиган босқични кутинг. 
5. Йўлланган смс нархи 0,02 долларни ташкил этади. 

Маълумот учун, 1965 қисқа рақамларига СМС йўллашни фақат Ucell, Beeline ва Perfectum абонентлари амалга ошира олади. 

Шошилинг ва сиз ҳам совриндорлар сафидан ўрин эгалланг! 

Муҳими, акция ҳаққоний тарзда ўтказилмоқда! Бунга эса ўзингиз амин бўлинг! 

P.S. "Сочная долина қутиси эвазига уй" промо-акциясининг ўтказилиш тартиби ва бошқа маълумотларни promo.intersok.uz сайти орқали олиш мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида.