Мессининг отаси Абрамович билан учрашди
Солиқ тўлашдан бўйин товлашда айбланаётган «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси «Челси»га ўтиши мумкин.
Аргентиналик футболчи билан бирга молиявий фирибгарликлар учун 21 ойлик қамоқ жазосини ўташга ҳукм қилинган ота Хорхе Месси лондонликлар жамоаси раҳбари Роман Абрамович билан учрашган. «Челси 29 ёшли ушбу футболчи ҳукумат қароридан кейин каталонияликлар жамоасини тарк этадиган бўлса, унинг учун асосий даъвогар бўлади.
Учрашув Абрамовичнинг шахсий яхтасида бўлиб ўтган, унда футболчининг келажаги ҳақида суҳбат боргани тахмин қилинмоқда.
Мессининг отаси футболчининг «Барселона»дан кетиши ва клуб унга солиқ тўламаслик борасидаги ишлар сабабли янги шартнома таклиф қилмагани ҳақида «Челси» хўжайинини хабардор қилгани айтилмоқда.
Бундан олдинроқ, футболчи суд қарорига апелляция бериши маълум бўлганди.
Аввалроқ 2007–2009 йилларда 4,1 миллион евро миқдоридаги солиқни тўлашдан бўйин товлагани учун Лионель ва унинг отаси Хорхе 21 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинганди.
Бу иш улар билан биринчи марта содир бўлгани (улар рецидивист ҳисобланмайди) ва жазони ўташ муддати икки йилдан кам бўлгани учун Месси ҳам, унинг отаси ҳам жазони ўтамайди.
Манба: Tribuna.uz