Фан-техника | 18:45 / 14.07.2016
6139
1 дақиқада ўқилади

Honda электр ва гибрид машиналар учун янги магнит ишлаб чиқди

фото:honda


Япониянинг Honda компанияси Daido Steel металлургия концерни билан ҳамкорликда янги турдаги неодимли магнит ишлаб чиқди. У, электр ва гибрид автомобилларнинг двигателларида қўлланилади. 

Бу магнитлар аслида магнитлар кучли тортиш кучига эга бўлиб, асосан нодир металлардан ишлаб чиқарилади. Hondaнинг таъкидлашича, магнит таркибидаги элементлар бутун дунё бўйлаб нотекис жойланган. Бу эса, уни ишлаб чиқишда бирмунча қийинчиликларни келтириб чиқариши мумкин. 

Honda ва Daido Steel мутахассислари неодимли магнитнинг нодир металларсиз турини ишлаб чиқишни уддалашган. У, иссиққа чидамлилиги ва самарадорлиги билан аввалгисидан қолишмайди. Янги маҳсулот Sport Hybrid i-DCD моторида синаб кўрилади. У, Honda Freedга ўрнатилади. 

Кейинчалик Honda мазкур технологиядан бошқа автомобилларида ҳам фойдаланишни режалаштирмоқда. 


 

Мавзуга оид