Ўзбекистон | 18:03 / 15.07.2016
10796
1 дақиқада ўқилади

Ислом Каримов Ницца теракти муносабати билан таъзия билдирди

Фото: fb.com/gendarmerienationale

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Франция Респубикаси Президенти Франсуа Олландга 2016 йилнинг 14 июль куни Ницца шаҳрида содир этилган теракт муносабати билан самимий ҳамдардлик изҳор этди.

"Ўзбекистон раҳбари ўз мактубида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани ҳақидаги фожиавий хабарни чуқур қайғу билан қабул қилганлигини қайд этди, қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамда жароҳатлаганларга ҳамдардлик сўзларини етказишни сўради", дейилади Ўзбекистон ТИВ хабарида.

14 июль куни кечқурун Бастилия олинган кун муносабати билан ўтказилган Миллий байрам вақтида Ницца шаҳридаги Инглиз қирғоғида тўпланган одамлар устига террорчи томонидан юк машинаси ҳайдаб борилиши оқибатида 84 киши ҳалок бўлди. Шунингдек, айни вақтда жароҳатланган 18 киши шифохонада қолмоқда.