ОАВ: АҚШ 11 сентябрга оид махфийлаштирилган маълумотларни ошкор этиши мумкин
АҚШ Конгресси, яқин кунларда 2001-йил 11-сентябрь воқеаларига доир бундан аввал эълон қилмаган маълумотларни ошкор қилиши мумкин, деб хабар қилмоқда CNN телекомпанияси.
Манбанинг сўзларига кўра, " узоқ вақтлар сир сақланган ҳужжатларда Саудия Арабистони раҳбариятининг 11-сентябрда самолётларни эгаллаб олган террорчилар билан алоқасига ойдинлик киритилган бўлиб, у 15-июлдаёқ Конгресс томонидан эълон қилиниши мумкин". Бундан аввал, айрим расмиятчиликларни амалга ошириш зарур.
Ушбу маълумотларнинг ошкор этилиши билан боғлиқ эҳтимоллар, АҚШ ва Саудия Арабистони ўртасидаги муносабатларга совуқчилик туширган эди. Шунга кўра, айрим ОАВларининг хабарларига қараганда, ҳужжатларда “Ал-Қоида”нинг подшоҳлик билан алоқаларига оид маълумотлар бўлиши аниқ.
Бироқ, АҚШ разведкаси (МРБ) бошлиғи Жон Бреннан, 28 саҳифадан иборат ҳужжатлар тўпламини эълон қилиш мақсадга номувофиқлигини, чунки унда кейинчалик бошқа ахборотлар билан рад этилган нотўғри маълумотлар мавжудлигини таъкидлаб келади.
Мавзуга оид
17:22 / 17.11.2024
Трамп Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиққанларни жазоламоқчи – ОАВ
10:05 / 17.11.2024
Трампнинг қайтиши: Украина масаласида АҚШ ва Европанинг позицияси бўлинадими?
21:19 / 16.11.2024
Трамп Оқ уй тарихидаги энг ёш матбуот котибини тайинлади
15:52 / 16.11.2024