Жаҳон | 23:29 / 16.07.2016
16006
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған: “Армия бош қўмондони менман”

Туркия президенти Ражаб Эрдўған мамлакатда содир бўлган давлат тўнтаришига уринишдан сўнг давлат армияси бош қўмондони ўзи эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

“Армия – бизники, у параллел тузилма эмас. Мен бош қўмондон ҳисобланаман”, - деган у.

Эслатиб ўтамиз, 15 июль тунда Туркияда давлат тўнтаришига уриниш содир бўлди. Кейинроқ Туркия ҳукумати ушбу ишга алоқадорликда гумон қилиб, 3 минг кишини ҳибсга олди.