Жаҳон | 18:13 / 16.07.2016
11986
2 дақиқада ўқилади

Йилдирим: Гуленни яшираётган мамлакат Туркияга дўст эмас

Туркия бош вазири Бинали Йилдирим Туркия телевидениеси орқали намойиш қилинган матбуот анжуманида Гуленни яшириб ўтирган мамлакат Туркияга дўст эмаслигини таъкидлади

“Гулен – террорчи ташкилот асосчиси. Уни яшираётган мамлакат Туркияга дўст эмас, бу мамлакат Туркияга қарши яширин уруш олиб бормоқда. Давлат тўнтаруви ҳаракати ташкилотчиси жазоланиши лозим”, - деди у. 

Турк ҳукумати ҳарбий тўнтарувни ҳозирда АҚШда истиқомат қилувчи Гулен асос солган “Хизмет” ҳаракати тарафдорлари амалга оширганига ишончи комил эканлигини маълум қилган. 

Истанбул суди 2014 йилнинг декабрида террорчилик ташкилотини ташкил этганликда асосли гумон қилинаётган Гуленни қўлга олиш учун расмий ордер берган. Гуленнинг тарафдорлари Туркияда содир бўлган воқеаларга алоқадорлигини инкор этишган. Улар бундай айбловни “ўта масъулиятсиз” деб аташди. 

Шунингдек, Йилдирим ҳарбий тўнтарув ҳаракатларидан сўнг турк махсус хизматининг фаолияти қайта кўриб чиқилишини маълум қилган. 

Мавзуга оид