Жаҳон | 19:47 / 17.07.2016
15301
1 дақиқада ўқилади

Эрдўғаннинг бош ҳарбий маслаҳатчиси қўлга олинди

Фото: CNN Turk

Туркия ҳукумати мамлакат президентининг бош ҳарбий маслаҳатчиси Али Язиячини қўлга олиш бўйича қарор қабул қилди. Бу ҳақда CNN Turk телеканали хабар тарқатган.

Қайд этилишича, ушбу ҳарбий амалдор 16 июль воқеаларига алоқадорликда гумон қилинмоқда.

Бундан олдинроқ худди шу сабаб билан Туркия жанубидаги Инжирлик ҳарбий авиабазаси генерал Бекир Эржон Ванни қўлга олинганди.

Туркия ҳукумати шу вақтгача армиянинг ўрта ва олий бўғини вакилларидан 6000 нафарини давлатга хиёнатда айблаб ҳибс қилган.

Туркияда ҳарбийлар исёни