Хитойда дарё дамбани ёриб ўтди, 8 минг киши эвакуация қилинди
Марказий Хитойнинг Хубэй вилоятидаги Хуанмэй уездида кучли ёмғирлар оқибатида дарё дамбани ёриб ўтди. "Сина" ахборот портали маълум қилишича, маҳаллий ҳокимиятга сув остида қолиши мумкин бўлган ҳудудлардан 8 мингдан кўпроқ одамни эвакуация қилишига тўғри келди.
Айни вақтда дамбанинг вайрон бўлган қисмининг эни 70 метргача кенгайди, сув келишда давом этмоқда. Ҳозирча воқеанинг қолган тафсилотлари йўқ.
Июнь охиридан бери Хитойнинг турли ҳудудларида кучли ёмғирлар давом этмоқда. Кучли ёғингарчилик тошқинлар, кўчки ва селлар келтириб чиқарди. Айниқса оғир вазият Янцзи дарёси ҳавзасидаги бир қатор ҳудудларда юзага келди. Ҳукумат маълумотларига кўра, табиий офатлардан умумий ҳисобда мамлакатнинг 1,5 мингдан кўпроқ уезди жабр кўрди.
Охирги маълумотларга кўра, табиий офат оқибатида 237 киши ҳалок бўлган, яна 93 киши бедарак йўқолган ҳисобланмоқда.
Мавзуга оид
20:51 / 03.11.2024
Испания қироли ва қироличаси Валенсияда лойбўрон қилинди
15:59 / 03.11.2024
Испанияда асрнинг энг вайронкор тошқини. Тўрт кун ўтиб яна нималар маълум?
17:54 / 31.10.2024
Испаниядаги сув тошқини оқибатлари — фотосуратлар
16:20 / 30.10.2024