Интернетдаги энг хавфли беш нафар шахс
Интернет ўзининг аввалгидек хавфсизлигини йўқотиб бўлди. Унда ғуж-ғуж вируслардан ташқари, ўта хавфли персонажларни ҳам учратиш мумкинки, бу кишини ростманасига ташвишлантиради. Ўз-ўзидан маълумки бу каби шахслар оддий фойдаланувчиларни мутлақо қизиқтирмайди. Аммо уларнинг исмини билиб қўйган яхши. Бу шахсий хавфсизлик нуқтаи назаридан бўлмаса ҳам шунчаки билиб олиш учун керак бўлади.
Ким Чен Ин
“Интервью” фильмининг чиқиши Шимолий Корея етакчисининг жаҳлини жуда чиқарди. Sony компанияси ушбу фильмни тармоққа жойлаштиришда нафақат Шимолий Корея таҳдидига, балки ҳақиқий қийинчиликларга ҳам учради. Ким Чен Иннинг махсус мутахассислари компаниянинг юқори серверига яшин тезлигида ва жуда ҳам муваффақиятли тарзда ҳужум қилишди. Бу Ғарб дунёси учун кутилмаган зарба эди, чунки улар шимолий кореаликлар ҳамон ўтган асрда чиққан компьютерлардан фойдаланишади, деб ўйлашарди. Ҳозир эса барчага бир нарса маълум бўлди: Ким Чен Инда ядро арсеналидан ташқари, халқаро ўргимчак турида ишловчи жуда-жуда кучли мутахассислар бор.
Коди Уилсон
3-D принтерлари чиққанига унча кўп бўлмади, аммо бугунги кунга келиб улар анча оммалашди. Мазкур технологиянинг тараққий этиши истъемолчиликнинг янги эрасини бошлаб берса ажаб эмас. Ушбу тизим орқали Liberator тўппончасини ихтиро қилган Коди Уилсон интернетда анчайин муҳокамаларга сабаб бўлди. У яратган ихтиро туфайли 3-D принтери бўлган ҳар қайси киши ўзи учун қурол ясаб олаверади. Бу нарса Уилсонни хавфли одам сифатида кўрсатадими? Бўлмасам-чи...
Эдвард Сноуден
Эдвард Сноуден — давлат нуқтаи назаридан қараганда ёки қаҳрамон ёки маньяк. У томонидан интернетда эълон қилинган махфий ҳужжатлар релизи бу йигитга қочоқлик тамғасини босди. Аксари одамлар унинг хатти-ҳаракатлари контртеррор операцияларида иштирок этаётганларнинг ҳаётини хавф остига қўяди, деб баҳолайди. Бу фикрлар қайсидир маънода тўғри. Бошқа томондан эса Сноуден маълумотларни тарқатиш ҳуқуқига ҳам эга. Мана шуларнинг барчаси дастурчини тармоқдаги хавфли одамлар рўйхатига киритади.
Амир Тааки
Амир Таакининг ҳаракатлари Сноуденнинг аксини англатади. Ёш дастурчи Silk Road сайтининг анологи бўлмиш Darkmarket деб номланган сайтни ишга туширди. Бу ерда истаган одам истаган нарсасини сотиши, сотиб олиши мумкин. Бу нарсаларга қонуний маҳсулотлардан ташқари, қурол-яроғ ва гиёҳванд моддаларигача киради. Тааки гуруҳи бўлмиш Dark Wallet’нинг асосий мақсади биткоинларнинг оммалашуви билан боғлиқ. Улар бутун дунё иқтисодиётини марказлаштиришни мақсад қилиб олишган. Дастурчи унинг бу иши хавфдан йироқ эмаслигини айтади, аммо инсонларга ҳар қанақа муаммони ҳал этишда ёрдам беражагини ҳам эътироф этади.
Verto
Полиция томонидан ёпилган Silk Road ва Silk Road 2 улар кутган натижани бермади. Чунки одамлардаги назорат қилиб бўлмас, сотиб олишга бўлган истаги уларни интернет қора бурчаклари томон судрай бошлади. Verto ана шундай қора бозорларга асос солди. Айни дамда унинг Evolution форумида 22 мингта ноқонуний маҳсулотни учратиш мумкин.