Жаҳон | 07:43 / 19.07.2016
8953
1 дақиқада ўқилади

Шимолий Корея учта баллистик ракета учирди

Google image

Шимолий Корея мамлакатнинг шарқий соҳилидан  учта баллистик ракета учирди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.  

Таъкидланишича, ракеталар Япон денгизи томон учирилган ва 500-600 км учиб ўтган.

Жанубий Корея штаблари бошлиқлари бирлашган қўмитаси вакилларининг айтишича, ракеталар маҳаллий вақт билан соат 5.45 дан 6.40 гача бўлган оралиқда учирилган.

Аввалроқ Шимолий Корея сув ости кемасидан баллистик ракета учирганди.