Жаҳон | 14:47 / 21.07.2016
11742
1 дақиқада ўқилади
Истанбул мэри исёнчилар учун махсус қабристонга жой тайёрламоқда
Туркияда ўлим жазосини тиклаш масаласи муҳокама этилиши давом этаётган вақтда Истанбул шаҳри мэри Қодир Тўпбош қабристонда исён иштирокчилари учун жойлар ажратиб қўйди.
"Мен махсус жой тайёрлаб, уни "исёнчилар қабристони" деб аташ ҳақида буйруқ бердим. Барча у ерга бориб, хоинларни лаънатлаши мумкин. Улар ер остида осуда ётишга ҳақли эмас", дея Тўпбошнинг сўзларини келтиради RT сайтининг инглизча талқини.
16 июнга ўтар кечаси Туркияда давлат тўнтаришига уриниш содир бўлди. Ҳукумат бу исённи халқ ёрдамида бостирди ва назоратни қўлга олди.
Тартибсизликлар вақтида 290дан ортиқ киши ҳалок бўлди, 1500дан ортиқ киши жароҳатланди.
Шу вақтгача қўлга олинган ва лавозимидан четлатилган давлат хизматчилари сони 50 минг нафарга яқинлашган.