Спорт | 12:56 / 23.07.2016
12692
1 дақиқада ўқилади

Усмонов: "тоза" спортчилар мулозимлар қилмиши учун жавоб бермаслиги керак

© Михаил Метцель/ТАСС

Мулозимлар йўл қўйган хатолардан "тоза" спортчилар азият чекмаслиги керак. Халқаро қиличбозлик федерацияси (FIE) президенти Алишер Усмонов Халқаро Олимпия Қўмитаси раҳбари Томас Бахга йўллаган мактубида шундай фикрларни билдирган, деб хабар қилмоқда "Россия 24" телеканали.

24 июль куни ХОҚ ташкилот ижроия қўмитасининг йиғилишини ўтказиб, Россия миллий олимпия термасининг Олимпиада ўйинларида иштирок этишини муҳокама этади. 

"Ишонаманки, Олимпия ўйинларида иштирок этишни ҳаётининг бош мақсади қилган тоза спортчилар мулозимлар айбдор бўлган тақдирда ҳам, ўйинлардан четлатилмаслиги керак. Ахир, нима учун бировларнинг қилмишига улар жазолансин? Сиз ўзингиз ҳам бир вақтлар, Олимпия ўйинларида қатнашиш ҳуқуқи учун курашдингиз ва ўшанда ХОҚ ва жаҳон етакчилари “олимпиячиларни эшитганида” бойкотга йўл қўйилмасди, деб айтган эдингиз", - дейилади Усмоновнинг мактубида.