Light | 18:30 / 25.07.2016
11201
1 дақиқада ўқилади

Муз бўлагидан қувонган панда зиёратчиларни хушнуд қилди

Хитойда Вэйвэй лақабли катта панда жазирамадан муз бўлаги ёрдамида ҳимояланмоқда. Бу ҳақида Daily Mail хабар берди. 

Бамбук айиғи Ухань шаҳридаги (Хубэй провинцияси) ҳайвонот боғида яшайди. Ҳозирги вақтда бу минтақадаги ҳаво ҳарорати 36 даражага етди. 

Вэйвэйни иссиқ урмаслиги учун унга 200 килограммли муз бўлагани беришди. Эркак панда муз бўлагида сирпаниб ва вақти-вақти билан уни ялаб,  ҳайвонот боғи зиёратчиларининг кўнгилини овлади. 

“Катта панда бамбукдан кейинги энг яхши нарсани топгани учун куни бўйи муз бўлагини қучоқлаб юрди”, - деб ёзади газета. 

 

Мавзуга оид