Жаҳон | 08:54 / 28.07.2016
15234
1 дақиқада ўқилади

Трамп президент бўлса, Қримни Россияники деб тан олиши мумкинлигини айтди

Фото: AP

АҚШ президенти лавозимига номзод Дональд Трамп сайловларда ғолиб бўлса, Қримни Россиянинг бир қисми эканлигини тан олиш ва санкцияларни бекор қилиш масаласини қайта кўриб чиқишга тайёрлигини маълум қилди. Миллиардер бу ҳақда 27 июлда Флоридадаги матбуот анжуманда айтиб ўтди, деб хабар бермоқда Politico нашри.

Бундан ташқари, Трамп агар президент бўлса, Вашингтон ва Москва муносабатлари яхшиланиши, "чунки улар ҳозирдагидан ёмонроқ бўлиши мумкинмаслигини" айтди. 

АҚШнинг собиқ давлат котиби Мадлен Олбрайт Трампнинг президент этиб сайланиши Россия президенти Владимир Путинга "совға" бўлишини айтиб ўтди. "Кўпчилик Дональд Трамп президент этиб сайланса, миллий хавфсизлигимизга зиён етишини таъкидлашмоқда. Аслида у номзодини қўйиши биланоқ зиён етказиб бўлди", деб айтган Олбрайт.

Охирги сўровномаларга кўра, Трамп оммавийлик бўйича рақиби Хиллари Клинтондан 3 фоизга олдинлаб кетди.

Мавзуга оид