Жаҳон | 15:42 / 29.07.2016
6775
1 дақиқада ўқилади
Франция бош вазири масжидларни хориждан молиялаштиришни тақиқлаш фикрини билдирди
Франция ўз ҳудудида барпо этилажак масжидларни хориждан молиялаштиришни тақиқлаши мумкин. Мамлакат бош вазири Мануэль Вальс Le Monde газетасига берган интервьюсида шундай фикр юритган.
"Франциядаги Ислом билан муносабатнинг янги турини ўйлаб топиш керак. Мен Францияда қурилаётган масжидларга хориждан молиявий ёрдам берилишини вақтинча тақиқлаш тарафдориман", - деган бош вазир.
"Франциянинг терроризмга қарши кураши узоқ давом этади ва биз бошқа қўпорувчиликларга ҳам гувоҳ бўламиз. Бироқ, биз ўз стратегиямизга эга бўлганимиз сабабли ғалаба қозонамиз", - дея ишонч билдирган Вальс.
Мавзуга оид
17:50 / 06.11.2024
Макрон Трамп ғалабасидан кейин Франция ва Германия мақсадларини айтди
21:44 / 05.11.2024
Netflixʼнинг Париж ва Амстердамдаги офисларида тинтув ўтказилди
18:52 / 05.11.2024
Michelin 2025 йилда Франциядаги иккита заводини ёпади
14:10 / 02.11.2024