Алмазбек Атамбаев: “Конституция муаллифлари мамлакат мустақиллигини сотиб юборишган”
«Мамлакатнинг амалдаги Конституцияси муаллифлари Қирғизистон мустақиллигини БМТнинг 12 кишилик гуруҳига сотиб юборган», - деб баёнот берган Қирғизистон республикаси президенти Алмазбек Атамбаев журналистлар билан мулоқотида.
Унинг сўзларига кўра, “Конституция шундай бўлиши керакки, мамлакат қийин дамларга тушмасин. Шу билан бирга, келажак хавф остида қолмасин. Шу боисдан ҳам, бугунги кунда мамлакат Асосий қонунини “миналардан” тозалаш мақсадида ўзгартишлар киритилмоқда”.
Атамбаевнинг айтишича, мустақил бир мамлакатнинг Олий суди чиқарган қарорни қандайдир сиёсий ташкилотнинг 12 кишидан иборат гуруҳи бекор қила олса, бу мамлакатни мустақил деб атаб бўлмайди. Чунки, БМТ ҳар доим ҳам холис ва тўғри қарор қабул қилавермаган. Шундай экан, Қирғизистоннинг амалдаги Конституциясини ишлаб чиққанлар давлат мустақиллигини тортиқ қилишган.
Мавзуга оид
19:07 / 30.09.2024
Умримнинг охирида яхши номимни тиклашни хоҳлайман — Асқар Акаев
18:48 / 28.09.2024
Хитойдан Қирғизистон орқали ўтадиган темир йўлнинг Ўзбекистондаги қисми қачон қурилиши маълум бўлди
20:44 / 26.09.2024
Садир Жапаров Асқар Акаевнинг Қирғизистон президенти лавозимида қилган учта асосий хатосини айтди
09:55 / 25.09.2024