Обама Россия борасида кутилмаган баёнот билан чиқиш қилди
АҚШ президенти Барак Обама маълум қилдики, АҚШ ва Россия мавжуд келишмовчиликларга қарамасдан умумий қизиқишлар доирасидаги муаммолар устида биргаликда иш олиб бориши мумкин. У мисол сифатида Сурия ва Украинадаги вазият бўйича ҳамкорлик қилиниши мумкинлигини келтирган. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
У расмий Вашингтон ва Москванинг қарашлари турлича бўлсада, бу ҳамкорликда ишлаш учун тўсқинлик қилмаслигини қайд этган. Америкаликлар етакчисининг сўзларига кўра, ҳатто Россия АҚШ Демократик партиясининг маълумотлари базасига қилинган ҳужумга алоқадор бўлган тақдирда ҳам бу ўзаро муносабатларга жиддий зарар етказмайди.
30 июль куни Ассанж WikiLeaks Клинтон ва демократларга оид кўплаб ҳужжатларга эгалигини маълум қилди.
Кейинроқ Ҳиллари Клинтон демократлар миллий қўмитаси компьютер тармоғига бузиб кирилишида Россия махсус хизматларини айблади.