Хитой мудофаа вазири денгизда халқ урушига тайёргарлик кўришга чақирди
Хитой мудофаа вазири Чан Ваньцюань хитойликларни мамлакат дахлсизлигини ҳимоя қилиш учун денгизда халқ урушига тайёргарчилик кўришга чақирди. Бу ҳақда 2 августда "Синьхуа" ахборот агентлиги маълум қилди.
Вазир баёнотини Чжэцзян вилояти соҳилбўйи ҳудудлари бўйича назорат сафари вақтида берди. Вазир миллий хавфсизлик билан боғлиқ жиддий муаммолар, жумладан денгизда, борлигини таъкидлаб ўтган.
Вазирнинг айтишича, "ҳарбийлар, полиция ва халқ мамлакатнинг дахлсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоялаш учун сафарбарликка тайёрланиши лозим". Бундан ташқари, вазир Хитой фуқаролари учун фуқаролик мудофааси машғулотларини илгари суришни буюрди.
12 июлда Гаагадаги ҳакамлик суди Пекиннинг Жанубий-Хитой денгизидаги баҳсли оролларга ҳуқуқи йўқлиги ва унга эгалик қилиш ҳуқуқи Филиппинга тегишли эканлиги ҳақидаги қарорни чиқарган. Хитой раиси Си Цзиньпин ўшанда бу ҳудудлар қадимдан Хитойнинг ажралмас қисми бўлганини айтган.