Жаҳон | 18:09 / 11.08.2016
12155
1 дақиқада ўқилади

Samsung компаниясининг 76 нафар ходими ўлимида ким айбдор

Жанубий Кореянинг Samsung Electronics ишлаб чиқарувчиси компанияга қарашли заводларда ишчиларнинг қандай кимёвий моддалар билан ишлашларига тўғри келиши ҳақидаги маълумотларни яширганлигига доир далилларни инкор қилмоқда. Бу ҳақида ВВС маълум қилди

ОАВнинг хабар қилишича, ишчиларнинг оила аъзолари Samsung'нинг тахминан 200 нафар ходими жиддий касалликлардан, жумладан саратондан азият чекаётганлигини таъкидлашмоқда. Уларнинг фикрича, айнан заҳарли моддалар билан ишлаш 76 нафар ходимнинг ўлимига сабаб бўлган. 

Маълум бўлишича,  Samsung заҳарли кимёвий моддалар ҳақидаги маълумотларни тижорат сири ниқоби остида яшириб келган. 

Жанубий Корея компанияси расмий маълумотида қўйилган бу айбловларни инкор қилиб, уларнинг асоссиз эканлигини айтди. 

Мамлакат қонунчилигига кўра, компаниялар тижорат сири ҳисобланган маълумотларни ошкор қилишга мажбур эмаслар.