Жамият | 15:51 / 12.08.2016
11230
1 дақиқада ўқилади

Атамбаев Қирғизистон фуқароларини "қора рўйхат"дан чиқаришни сўраб Путинга хат ёзди

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Россия президенти Владимир Путинга қирғизистонлик муҳожирларни "қора рўйхат"дан чиқаришни сўраб хат йўллаган. Бу ҳақда Қирғизистон миргация хизмати раҳбари ўринбосари Алмазбек Асанбаев матбуот анжумани вақтида маълум қилди.
 
Унинг қайд этишича, давлат раҳбари хатни 2 ҳафта муқаддам йўллаганди. 

«Ўйлайманки, Россиядагилар бу мактубни қабул қилиб олишган. Қандай қарор қабул қилишган бўлса ҳам, биз барча ўзгаришлар ҳақида хабардор қиламиз», - деган амалдор.
 
Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда РФ "қора рўйхати"да яна 119 минг нафар қирғизистонлик қолмоқда. Унинг эслатишича, 2015 йил бошида рўйхатдаги қирғизистонликлар сони 194 минг нафар эди. Қирғизистон ва Россия ҳукуматлари ўртасидаги музокаралар натижасида 2015 йил охирида бу миқдор 74 минг кишига туширилганди.