Жамият | 21:09 / 12.08.2016
10664
1 дақиқада ўқилади

Жеки Чан янги фильмида Сидней опера театри томида суратга тушди

7News телеканали бош ролларда Жеки Чан ва Тесс Хобрич суратга тушган "Қонаётган пўлат" фильмининг суратга олиниши видеосини чоп этди. Апрелда Жеки Чан 62 ёшга тўлди, бироқ у кекса ёшига қарамасдан, фильмларда трюкларни каскадёрлар ёрдамисиз бажаришга ҳаракат қилмоқда. Шунингдек, видеода театр томида юриш учун Тесс Хобрич эҳтиёт тросидан фойдаланаётгани, Жеки эса усиз бўлганини кўриш мумкин.

Фильм сценарийси бўйича Жеки Чан махсус хизмат агенти ролини ўйнаган. Унинг қаҳрамони ёш аёлни жиноий гуруҳдан ҳимоялашга ҳаракат қилади. Фильм 2017 йилда экранларга чиқиши режалаштирилган.