Жаҳон | 15:59 / 13.08.2016
15460
1 дақиқада ўқилади

Шереметьево аэропортида йўловчининг ҳазили “зил”га айланди

Москванинг Шереметьево аэропортида жомадонида бомба борлигини айтиб, ҳазиллашган йўловчи рейсдан ушлаб қолинди, деб хабар қилмоқда РИА «Новости» агентлиги ИИВ Марказий федерал округ бўйича транспорт бошқармаси матбуот хизматига таянган ҳолда. 

«Шереметьево аэропортининг D терминалидаги интроскоп оператори жомадонлардан бирида шубҳали нарсани аниқлаган. Хавфсизлик хизмати ходимининг саволига, жомадон эгаси тротил олиб кетаётганини айтган. Табиийки, воқеа жойига чақирилган полиция ходимлари эркак кишини навбатчи қисмга олиб боришган», — дейилади хабарда.

Кейинчалик аниқланишича, йўловчининг юклари орасида портловчи модда топилмаган. У, ҳуқуқ посбонларига узоқ парвоздан сўнг чарчаганини айтган. 

Ҳозирда, унга нисбатан маъмурий жавобгарлик қўллаш масаласи кўриб чиқилмоқда.