Спорт | 08:33 / 14.08.2016
22405
1 дақиқада ўқилади
Рио-2016, бокс. Баҳодир Жалолов тажрибали рақибини нокаутга учратди
Рио-2016 олимпиадасида бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакили Баҳодир Жалолов (+91) венесуэлалик Эдгар Муньосга қарши рингга чиқди.
Ўзбекистонлик спортчи рақибининг тажрибали эканига қарамай, унга ҳеч қандай имкон қолдирмади. Бир нечта зарбани ўтказиб юборган Муньос техник нокаутга учради.
Ўзбекистонлик чарм қўлқоп устасининг чорак финалдаги рақиби британиялик Жозеф Жойс бўлади. Жанг 17 август куни ўтказилиши режалаштирилган.