Жаҳон | 08:45 / 15.08.2016
5230
1 дақиқада ўқилади

АҚШнинг Милуоки шаҳридаги тартибсизликларда 4 полициячи жабрланди, 17 киши ҳибсга олинди

Сурат: fox6now.com

АҚШнинг Милуоки шаҳрида (Висконсин штати) қора танли йигит полициячилар томонидан ўлдирилгандан кейин авж олган оммавий тартибсизликлар сабабли округ шерифи Дэвид Кларк вазиятни бостириш учун АҚШ миллий гвардиясидан ёрдам сўради.

"Биз тунда (13 августдан 14 августга ўтар кечаси) содир бўлган воқеаларнинг такрорланишига йўл қўя олмаймиз. Мен бунга эришиш учун барча воситалардан фойдаланаман", деб айтди шериф Милуоки мэри, Висконсин губернатори ва штат миллий гвардияси генерали билан маслаҳатлашгандан сўнг.

Тартибсизликларда 4 полициячи жароҳат олган, 17 киши ҳибсга олинган.

23 ёшли қора танли йигитни ярим автоматик тўппончадан отиб ўлдирган полициячи ҳам қора танли бўлган. Милуоки мэри Том Барретт кейинроқ маълум қилганидек, полициячига ўрнатилган камерадан олинган тасвир ҳам ўлдирилган йигитда қурол бўлганини тасдиқлаган.

Мавзуга оид