Спорт | 20:51 / 15.08.2016
31433
1 дақиқада ўқилади

Рио-2016. Шаҳрам Ғиёсов жаҳон чемпионини енгиб, финалга чиқди

Бугун Рио-2016 Олимпиадасида бокс бўйича 69 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Шаҳрам Ғиёсов ярим финалда марокашлик спортчи, амалдаги жаҳон чемпиони бўлмиш Муҳаммад Рабийга қарши рингга чиқди.

3 раунд давомида фаол ҳаракат қилган ўзбекистонлик спортчи биринчи раундаёқ рақибини нокдаун ҳолатига туширди. Ҳакамлар 3 раундда ҳам унинг ғалабасини қайд этишди ва Ғиёсов финалга чиқди.

Ҳакамларнинг баҳолари — 30:27, 30:27, 30:27.

Шаҳрам ўз ғалабасини яна Криштиану Роналду услубида нишонлади.

Унинг финалдаги рақиби қозоғистонлик Данияр Елессунов ва франциялик Сулаймон Диоп Сиссоко ўртасида аниқланади.

Шаҳрам Ғиёсов ярим финал жангига қадар испаниялик Юба Сиссоко, литвалик Эймантас Станёнис ва кубалик Ронел Иглесиасни турнирдан чиқариб юборганди.

У Ўзбекистон бокс терма жамоасининг финал жангида иштирок этадиган иккинчи вакили бўлди. Олтин медал учун жанг 17 август куни бўлиб ўтади.

Мавзуга оид