Жаҳон | 15:10 / 18.08.2016
5727
1 дақиқада ўқилади

Туркия Мудофаа вазири: "Мамлакат хоинларнинг катта қисмидан тозаланди"

Туркия Мудофаа ишлари вазири Фикри Ишик Anadolu агентлигига берган интервьюсида маълум қилдики, Туркия қуролли кучларининг катта қисми давлат тўнтаришига уринишда иштирок этган исёнчи ва хоинлардан тозаланган.

"Туркия қуролли кучлари таркибидаги хоинларнинг асосий қисми аниқланди ва қўлга олинди. Шу орқали исёнчиларни ичкаридан қўллаб-қувватлаш эҳтимоли деярли йўқ қилинди", деган у.

Вазирнинг қўшимча қилишича, қуруқлик қўшинлари, ҲҲК, ҲДК, жандармерия ҳамда соҳилбўйи қўриқлов хизматларида ишдан олинган ҳарбийлар сони 3725 нафарни ташкил қилмоқда.

15 июль оқшомидаги воқеалардан кейин мамлакатда ялпи тозалаш тадбирлари бошланди ва исёнчиларга алоқадорлиги гумон қилинган кишилар қўлга олинди.

Мавзуга оид