Жамият | 18:20 / 19.08.2016
18646
2 дақиқада ўқилади

Шварценеггер: Қабрга киргунча ўз устингизда ишланг

Фото: © EPA

Дунёга машҳур америкалик актёр Арнольд Шварценеггер Ҳонгконг аҳолисига шахсий баркамолликка эришишда мувозанатга риоя этишни маслаҳат қилди. Унинг фикрича, жисмоний ва ақлий ривожланишни бир маромда олиб бориш муҳимдир. 

Ҳолливуд юлдузи Хитойнинг махсус маъмурий туманига Classic Asia Multi-Sport Festival ("Осиё классик турли-туман спорт фестивали")да иштирок этиш учун келган. 

"Инсон қабрга киргунича ўз танаси устида ишлаши лозим. Шу билан бирга ўзининг ақлий қобилиятларини ҳам машқ қилдириш аҳамиятлидир", - деб қайд этган Шварценеггер тўпланганларга мурожаат қилар экан. Унинг сўзларига кўра, ҳар кимда "яшаш ёки кун кечириш" борасида танлов бор.

"Сиз кунига шундай ҳаракат қилинг-ки, қечқурун ойнага қараб, ўзингизга: "Мен бугун кўп нарсани ўргандим", дея олинг, - деб таъкидлаган актёр ўз муваффақияти сири билан ўртоқлашиб. 

Шварценеггернинг айтишича, у ҳозиргача тонгги соат бешда уйғониб, спортзалда шуғулланади. 


 

Мавзуга оид