Спорт | 17:39 / 21.08.2016
9633
1 дақиқада ўқилади

Эркин кураш. Ихтиёр Наврўзов чорак финалга чиқди

Рио—2016 Олимпиадасининг эркин кураш спорт турида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган яна бир курашчи Ихтиёр Наврўзов ўз иштирокини нимчорак финалдан бошлади.

65 килограммгача вазн тоифасидаги спортчилар ўртасидаги мусобақада Наврўзовнинг биринчи рақиби келиб чиқишига кўра доғистонлик бўлган, Баҳрайн номидан турнирга келган Адам Батиров эди.

Асосий вақтда 7:7 ҳисоби қайд этилди. Мусобақа регламентига кўра сўнгги баллни ўзбекистонлик спортчи олгани учун ғолиблик унга берилди ва Наврўзов чорак финалга чиқди.

Унинг чорак финалдаги рақиби Пуэрто-Рико вакили Франклин Гомес бўлади.

Мавзуга оид