Спорт | 23:34 / 21.08.2016
44893
2 дақиқада ўқилади

Фазлиддин Ғоибназаров - олтин бола!

Бугун Рио—2016 Олимпиадасининг 64 килограммгача вазн тоифасидаги боксчилар ўртасидаги турнири финалида ўзбекистонлик Фазлиддин Ғоибназаров олтин медаль учун жанг қилди.

Унинг рақиби келиб чиқиши кубалик бўлган, турнирда Озарбайжон номидан иштирок этаётган спортчи Каллозо Сотомайор бўлди.

У иродали жанг олиб бориб, якунда 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, Ўзбекистон учун яна битта олтин медаль олиб берди.

Фазлиддин Ғоибназаров финалга қадар конголик Малонга Дзаламоу (1/16 финал), ҳиндистонлик Манож Кумар (1/8 финал), америкалик Гери Расселл (1/4 финал), россиялик Виталий Дунайсев каби спортчиларни турнирдан чиқариб юборганди.

Шу тариқа, Ҳасанбой Дўстматов, Руслан Нуриддинов, Шаҳобиддин Зоировдан кейин Фазлиддин Ғоибназаров ҳам Ўзбекистонга Рио-де-Жанейро олимпиадасининг олтин медали билан қайтадиган бўлди.

Шу тариқа Ўзбекистон делегацияси Олимпиаданинг сўнгги кунида 4та медаль олди (2та олтин ва 2та бронза). Эндиликда делегация ҳисобидаги медаллар сони 13тага етди ва Ўзбекистон умумий рейтингда 4та олтин, 2та кумуш ҳамда 7та медаль билан Қозоғистонни бир поғонага ортда қолдирган ҳолда, 21-ўринда жойлашди.

Мавзуга оид