Туркия бош вазири Россия томонидан Инжирлик авиабазаси ишлатилиши мумкинлигини айтди
Туркия бош вазири Бинали Йилдирим Россия Туркия жанубидаги Инжирлик авиабазасидан фойдаланиш илтимоси билан мурожаат қилмаганини, бироқ агар зарурат бўлса у бу базадан фойдаланиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда Anadolu ахборот агентлиги хабар берди.
"Бу ахборот нотўғри, бироқ зарурат бўлса, Инжирлик базаси қўлланиши мумкин", деб айтди Йилдирим Россия Инжирлик авиабазасидан фойдаланиш ҳақида сўрагани ҳақидаги саволга жавобан.
Йилдирим Россияда бу базадан фойдаланишга эҳтиёж борлиги даргумонлигини айтди.
"Ундан АҚШ ва Қатар фойдаланмоқда. Бошқа давлатлар ҳам бу базадан фойдаланиши мумкин. Россияга келсак, бундай мурожаат олинмаган. Фикримча, бунга унда ҳожат ҳам йўқ. Чунки Сурияда иккита база бор. Масофадаги фарқ 100-150 км ни ташкил қилади", деб тушунтирди Йилдирим.
Аввалроқ Россия ҳарбий-коинот кучлари Сурияда жангариларга зарба бериш учун Эроннинг Хамадан аэродромидан фойдаланишни бошлагани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
21:00 / 07.10.2024
Рамзон Қодиров миграция сиёсатида «ўрта аср ёндашувларидан» воз кечишга чақирди
20:07 / 07.10.2024
Россияда саккиз нафар генерал лавозимдан олинди — ОАВ
20:51 / 04.10.2024
Россия «Толибон»ни террорчилар рўйхатидан чиқариш бўйича ишларни якунламоқда — ФХХ раҳбари
18:42 / 04.10.2024