Жамият | 19:53 / 24.08.2016
18512
1 дақиқада ўқилади

Эркин Аъзам Ўзбекистон халқ ёзувчиси бўлди

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат, маънавият ва маърифат, оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони эълон қилинди. Ҳужжат матни ЎзА сайтида келтирилган.

Унга кўра, «Тафаккур» журнали бош муҳаррири, «Чапаклар ва Чалпаклар мамлакати», «Отойининг тутилган йили», «Чироқлар ўчмаган кеча», «Кечикаётган одам», «Байрамдан бошқа кунлар», «Жавоб» каби асарлар тўпламлари муаллифи Эркин Аъзам "Ўзбекистон халқ ёзувчиси" фахрий унвони билан тақдирланган.

Шунингдек, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Фарғона вилояти бўлими раҳбари Сиддиқова Энахон Абдураҳимовна «Ўзбекистон Республикаси халқ шоири» унвонига сазовор бўлди.

Мавзуга оид