Жаҳон | 09:57 / 24.08.2016
16668
1 дақиқада ўқилади

Туркия қўшинлари Сурияга кирди

Туркия армияси авиация кўмагида Суриянинг Жараблус шаҳрини ИШИД жангариларидан озод этиш мақсадида ҳарбий юриш бошлади. Бу ҳақда Anadolu агентлиги хабар тарқатган.

Агентлик хабарига кўра, ҳарбий амалиёт Суриянинг Туркия билан чегараларидаги ҳудудларни жангарилардан тозалашга қаратилган. Ҳарбий амалиётда оғир артиллериядан ҳам фойдаланилади.

Бундан олдинроқ, Туркия ТИВ раҳбари Мавлуд Човушўғли Туркия томони Жараблус шаҳрини ИШИДдан озод этиш учун исталган кўмакни беришга тайёрлиги ҳақида айтганди.

Туркия армияси Жараблус яқинидаги Манбиж шаҳрига ҳам ҳужум қилган.

Мавзуга оид