Жамият | 10:25 / 29.08.2016
6086
1 дақиқада ўқилади

Таниқли бастакор Хуан Габриэль ҳаётдан кўз юмди

Мексикалик таниқли бастакор ва қўшиқчи Хуан Габриэль 67 ёшида ўз ватанида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақида мамлакат президенти Энрике Пенья Ньето ўзининг твиттерида маълум қилди. 

“Мамлакатимизнинг энг буюк бастакорларидан бири Хуан Габриэлнинг ўлимидан чуқур қайғудаман. Унинг оиласи ва дўстларига ўз ҳамдардлигимни билдираман”, - деб ёзди Мексика президенти.

Ўлим сабабларига ойдинлик киритилмаган. 

Хуан Габриэль 1950 йилнинг 7 январида Мексиканинг Паракуаро муниципалитетида дунёга келган. У 11 марта Грэмми мукофоти номзоди ва кўплаб бошқа мукофотлар совриндори бўлган. Ҳолливуднинг Шон-шуҳрат хиёбонида унинг номидаги юлдуз бор.

Мавзуга оид