"Антонов" компанияси Ан-225 самолёти учун ҳуқуқларни Хитойга бермаслигини маълум қилди
Украинанинг "Антонов" компанияси Хитойга интеллектуал мулк ва Ан-225 "Мрия" самолётлари сертификатига эгалик қилиш ҳуқуқларини бермаслигини маълум қилди.
Хабарда айтилишича, "Антонов" ва Хитойнинг Aerospace Industry Corporation of China (AICC) компаниялари Ан-225 дастури бўйича ҳамкорлик қилиш ҳақидаги келишувни имзолашган, бу эса томонлар узоқ муддатли ҳамкорликни ривожлантириш истагида эканликларини билдиради. Унинг 1-босқичида Украина компанияси Ан-225 "Мрия"нинг модернизациялашган иккинчи нусхасини қуради ва уни Хитой компаниясига топширади. 2-босқичда эса самолётни "Антонов" лицензияси бўйича Хитойда серияли тарзда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш кўзда тутилган.
Аввалроқ Хитой компанияси дунёдаги энг катта транспорт самолётига эгалик қилиш ҳуқуқи, жумладан самолётнинг чизмалари ва спецификацияларидан фойдаланиш ҳуқуқини олиши маълум қилинганди.
Ҳозирда самолёт фақатгина ягона нусхада мавжуд.
Мавзуга оид
09:42 / 11.03.2023
Ан-225'нинг йўқ қилиниши: «Антонов» собиқ раҳбарлари ҳибсга олинди
21:49 / 25.07.2022
Антонов кўприги тутун ичида. Херсондаги Россия гуруҳи қуршовга тушиши мумкинми?
00:50 / 03.01.2020
Суданда Ан-12 самолёти ҳалокатга учради
21:38 / 16.06.2017