Ҳиндистон шимолидаги оммавий тўқнашувларда 250 га яқин одам жароҳат олди
4 сентябрда Ҳиндистон шимолидаги Жамму ва Кашмир штатида намойишчиларнинг полиция билан тўқнашуви оқибатида деярли 250 киши жароҳат олди. Бу ерда 2 ойдан бери оммавий тартибсизликлар давом этмоқда. Бу ҳақда Tribune газетаси сайтида маълум қилинди.
Нашр маълумотларига кўра, энг ашаддий тўқнашувлар Анантнаг ва Шопиан округларида юз берган, бу ерда ёшлар полиция бўлимлари ва маҳаллий ҳукумат биноларига тош улоқтира бошлаганлар. Полиция бунга жавобан металл шарчалар билан отувчи пневматик қуроллардан ўқ узган. 100 дан ортиқ одам оғир жароҳатлар билан шифохонага етказилган.
Бундан аввалроқ Анантнаг округидаги тартибсизликлар оқибатида полиция томонидан отилган шарча бир ўсмир бошига тегиб, унинг ҳалок бўлишига олиб келган. Бу охирги 2 ой ичида тартибсизликлардан ҳалок бўлган 74-қурбон бўлди. Якшанбадаги тартибсизликлар ўсмирнинг ўлимига жавобан содир бўлган.
Мавзуга оид
19:27 / 13.11.2024
Покистон ва Ҳиндистонни қоплаган тутун коинотдан кўрина бошлади
19:10 / 13.11.2024
Ҳиндистон фонд бозоридаги бум: молиявий инқилоб шовқини рискларни ёпиб кетяптими?
20:33 / 07.11.2024
Ҳиндистонда уч кун ичида 10 та фил нобуд бўлди
01:52 / 07.11.2024